...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда хорижлик аёл сайёҳларга юбка киймаслик тавсия қилинмоқда


13:00, 29.08.2016 Олам
 5 924

Мазкур Жанубий Осиё мамлакатида тез-тез хорижлик саёҳатчи аёлларга ҳужум қилиш ҳолатлари кузатилади.

Ҳиндистоннинг Маданият ва туризм вазири Махеш Шарманинг таъкидлашича,  хорижлик сайёҳ аёлларга кичик шаҳарларга ташриф буюрганда юбка киймаслик тавсия қилинади. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда
 
“Чет эллик сайёҳлар аэропортга келиб тушганларида, уларга меҳмонлар учун мўлжалланган йўриқнома берилади. Унда сайёҳларнинг Ҳиндистонга сафари чоғида нима қилиш керак-у,  нималар тақиқ остида экани ёзилган. Мазкур йўриқномада аёл сайёҳларнинг кичик шаҳарларда кечқурун ёлғиз юрмасликлари ва юбка киймасликлари тавсия этилган”, дейди Шарма мухбирларга.
 
Бундай тавсиялардан ташқари, вазир сайёҳларга нияти бузуқ одамлардан ҳимояланиш учун ўзлари фойдаланаётган таксининг давлат рақамини суратга олиб, дўстларига юборишни тавсия қилди.  Бу кўнгилсиз воқеа юз берганда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари сайёҳни ва жиноятчини тезроқ топишга ёрдам беради.
 
Сўнгги йилларда Ҳиндистонга ташриф буюрадиган аёл сайёҳларга маҳаллий аҳоли томонидан ҳужум қилиш ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда. Масалан, 2014 йилда 15 нафар ҳиндистонлик 51 ёшли даниялик саёҳатчи аёлни зўрлаб, буюмларини тортиб олган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ҳиндистон Сайёҳлар Туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!