...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда мактаб автобуси зовурга қулаб кетди. Қурбонлар бор


11:10, 13.01.2016 Олам
 2 953

Гурдаспур туманида 20 нафар ўқувчини олиб кетаётган мактаб автобуси ҳайдовчиси туман тушгани боис йўлни яхши кўра олмаган.

Ҳиндистоннинг Панжоб штатидадаги йўлларнинг бирида мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус зовурга қулади.

12 январь куни содир бўлган ушбу ЙТҲда камида 3 нафар бола ҳаётдан кўз юмган, қолганларнинг деярли барчаси тан жароҳати олган. Бу ҳақда “Day.az” нашри хабар беради. Гурдаспур туманида 20 нафар ўқувчини олиб кетаётган мактаб автобуси ҳайдовчиси туман тушгани боис йўлни яхши кўра олмаган. Натижада автобус йўлда ҳаракатланиб кетаётган таксига урилган ва зовурга қулаган. Жароҳат олганларнинг барчасига тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган. Айни дамда, мамлакат полицияси тергов ишларини олиб боряпти. 
Умида Якубова

Теглар:Ҳиндистон автобус ЙТҲ Панжоб Гурдаспур 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!