...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳаракатлар стратегияси ҳақида аҳоли қай даражада хабардор?


15:26, 08.04.2017 Жамият
 3 583

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг навбатдаги сўровномаси ана шу мавзуга бағишланди.

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази навбатдаги сўровнома орқали Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳиятидан фуқароларнинг хабардорлик даражасини ўрганди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Сўровномада иштирок этган аксарият фуқаролар Ҳаракатлар стратегияси халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш ва мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда муҳим ҳужжат, деб ҳисоблайди.
 
79,9 фоиз респондентлар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятини яхши билишини таъкидлаган.
 
“Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ўз вақтида қабул қилинган ҳужжат, деб ҳисоблайсизми?” деган саволга иштирокчиларнинг аксарияти (83,5 фоиз) ижобий жавоб берган.
 
“Сизни ўйлантираётган муаммолар Ҳаракатлар стратегиясининг қайси устувор йўналишларида ўз аксини топган?” деган саволга респондентларнинг кўпчилиги Стратегиядаги барча йўналишлар давлат ва жамият ҳаётида янги ривожланиш босқичини бошлаб беради, ўзларини қийнаётган муаммоларни самарали ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади, деб ҳисоблайди.
 
Сўровномада иштирок этганлар яхши маошли иш топиш, ойлик маошни вақтида олиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишда қатор қулайликлар яратилганини, пенсионерлар, ногиронлар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш, аҳолини электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш хизматлари юқори даражага кўтарилганини маълум қилган. 

Теглар:Ҳаракатлар стратегияси Ижтимоий фикр 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар