...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳажга борувчилар онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин


18:41, 21.06.2017 Жамият
 3 210

2017 йилда Саудия Арабистонидаги ўзбекистонлик зиёратчилар сони ўтган йилгига нисбатан 20 фоизга ошган.

Жорий йилда Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳаж сафарига боришни мақсад қилган зиёратчиларни онлайн рўйхатдан ўтказиш тизимини ишга туширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари” қарорига кўра, Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг расмий сайтида ҳаж ва умра зиёратчиларини онлайн рўйхатга олиш тизими доимий равишда янгилаб турилади.
 
Бу тизим яқин 2 ой ичида ишга туширилиши мўлжалланган. Бундан ташқари, қарорда келтирилишича, зиёратчиларнинг тиббий кўрикдан ўтиши бепул тарзда Тошкент ва Республиканинг барча туманларидаги ягона ихтисослаштирилган муассасаларида амалга оширилади.
 
Таъкидлаш керакки, 2017 йилда Саудия Арабистонидаги ўзбекистонлик зиёратчилар сони ўтган йилгига нисбатан 20 фоизга ошган. Ҳаж зиёратига борганлар сони 1,4 баробарга кўтарилган бўлса, умра зиёратчиларининг сони ўзгаришсиз қолган. Ўзбекистон ҳукумати Саудия Арабистонига 2018 йилда зиёратчилар квотасининг сонини оширишни сўраб мурожаат қилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ҳаж Умра Зиёрат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар