...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафта сарҳисоби: Шавкат Мирзиёев қатор ҳужжатларни имзолади, интернетда шов-шувга айланган депутат


15:03, 12.08.2017 Жамият
 10 850

Дилфуза Жалилова депутатга хос бўлмаган ҳаракати билан омманинг салбий фикрига сабаб бўлди.

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 7 август куни “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
 
2. Ҳар ҳафта Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилайди. АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати ўзгаришига қараб “GM Uzbekistan” автомобиллари учун белгиланган нархлар ҳам янгиланади. Автомобиллар нархи билан мазкур ҳавола орқали танишасиз.
 
3. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети иккинчи ва ундан кеийнги олий таълим олишни истаган фуқаролар учун сиртқи бўлимга қабул эълон қилди. Мазкур университет иккинчи мутахассислик бўйича 36 та йўналишда сиртқи таълим бўйича ҳужжатлар қабул қилишни бошлади.
 
4.Тошкент шаҳар ҳокимининг тўй-ҳашам, тантана, маросим ва бошқа оилавий тадбирларни тартибга солиш ҳамда ихчамлаштириш тўғрисидаги тавсиявий тартибнинг фармойиш-илова матни ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.
 
5. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси раиси эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда партия аъзоси Расул Кушербаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
 
6. 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев “Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
 
7. Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди. Унга кўра, 15 та ОТМда сиртқи бўлимлар ташкил этилади.
 
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 август куни Тошкентда жорий йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида мамлакатни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини янгилаш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш, давлат раҳбарининг жойларда халқ билан мулоқотлари чоғида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг бажарилишига бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтди.
 
9. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири лавозимига 2012 йилдан буён Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Сайфуллаевич Сайфуллаев тайинланди. Бахтиёр Сайфуллаевнинг биринчи ўринбосари лавозимига Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков тайинланди
 
10. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 579 очко билан 64-поғонадан жой олди.
 
11. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 7 август “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Унга кўра, август ойининг иккинчи якшанбаси қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида нишонланади. Бу йил ушбу байрам 13 августга тўғри келди. Байрам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳаси ходимларига табрик йўллади.
 
12. “Миллий тикланиш” демократик партияси депутати Дилфуза Жалилова “Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” кўрсатувидаги иштирокидан сўнг ижтимоий тармоқларда машҳур инсонга айланди. У депутатга хос бўлмаган ҳаракати билан омманинг салбий фикрига сабаб бўлди. Эфир вақтидаги ҳаракати кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
 
13. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 август куни Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрди. Президент янги конга тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди. Давлат раҳбари Олмалиқ шаҳри марказидаги 5/2 массивида қурилаётган 7 қаватли, 2 ва 3 хонали турар-жой биноларини бориб кўрди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ҳафта сарҳисоби Ҳужжатлар Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Махмуд
22:00 12.08.2017

Мен хар куни кузатаман сизларнинг сайтни Дилфуза Жалилова бу аел юзидан куриниб турибди, айерлиги узи хам жуда яхши булади узимнинг канакалигини, шарманда хайф бунака аелга мансаб берган мутасаддилар кайта куриб чикасалар яхши буларди, олдиндан рахмат



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар