...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафта сарҳисоби: Шавкат Мирзиёев 60 ёшни қарши олди, Ислом Каримов хотирасига эҳсон дастурхони ёзилди


19:30, 29.07.2017 Жамият
 5 151

Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова жиноий иши бўйича тўлиқ расмий маълумотни эълон қилди.

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни 60 ёшни қарши олди. Шавкат Мирзиёевнинг ёшлик йилларидан бугунги кунгача ҳаёти ва фаолияти ҳақида мазкур ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
 

2. Татаристон муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин Россия мусулмонлари идораси делегацияси билан  Тошкентга ташриф буюрди.  “Тошкент халқаро аэропорти”да Россия делегациясини Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари кутиб олишди.  
 

3. 25 июль куни соат тахминан 16:30 да Тошкент шаҳрида мудҳиш автоҳалокат рўй берди. Транспорт воситаси ичида бўлган икки йигит воқеа жойида жон берган. Автомобиль эса таниб бўлмас даражада даҳшатли кўринишга кирган.
 

4. “Шўртан”да янги бош мураббий иш бошлади. Бундан аввал ҳам “Шўртан”да фаолият кўрсатган, Эдгар Гесс 25 июль куни жамоа футболчиларига расман бош мураббий сифатида таништирилди.
 

5. 25 июль куни Россиянинг Саратов вилояти Озинск туманида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙТҲ оқибатида  яраланган 9 кишининг 5 нафари Ўзбекистон фуқаролари эканлиги хабар қилинди.
 

6. Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ўз ихтиёри билан “Ёшлар” телеканали директори лавозимидан кетди. Телеканалга директор этиб Мадамин Сафаров тайинланди. 
 

7. 27 июль куни интернет тармоғида бир қизни пичоқлаб қўйишгани тасвирланган сурат тарқалди. Воқеа Тошкент шаҳридаги Сергели туманида содир бўлган. Номаълум эркак қизни пичоқлаган, шундан сўнг тиббий тез ёрдам машинасида жабрланувчи шифохонага олиб кетилган.
 

8. Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ҳудудида содир бўлган ёнғин ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда видео ва фотохабарларда тарқалди. Воқеа жойидан олинган хабарларга кўра, ёнғин омбор ҳудудида содир бўлган. 
 

9. 27 июль куни тонгги соат 8:40 да Ислом Каримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти”дан учган `Boeing 787 Dreamliner` самолёти Нью-Йоркнинг Жон Кеннеди номидаги аэропортига Тошкент вақти билан соат 21:30 да қўнди. Бу Тошкентдан Нью-Йоркка учган илк тўғридан-тўғри парвоз бўлди.
 

10. 27 июль куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Ислом Каримовни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди. Ўзбек миллий урф-одатларига биноан ушбу маросимларда элга ош тортилди. Ислом Каримов хотирасига Қуръон тиловат қилиниб, дуои фотиҳа ўқилди.
 

11. Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова жиноий иши бўйича расмий тўлиқ маълумотни эълон қилди. Мазкур ҳавола орқали эълон матни билан танишишингиз мумкин.

Дурдона Расулова   

Теглар:Ҳафта сарҳисоби Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов Гулнора Каримова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар