...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафта сарҳисоби: Жасурбек Иброҳимовнинг суди, “777”лар сотилди, биринчи қор ва зилзила


19:11, 30.09.2017 Жамият
 10 492

Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги саҳифасига расмий мақом берилди.

Жорий иш ҳафтаси ҳам ниҳоясига етиб бормоқда. 25 сентябрда бошланган иш ҳафтаси кўплаб муҳим воқеаларга бой бўлди. Улар билан кетма-кет таништирамиз.
 
25 сентябрь, душанба:
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси қишлоқ хўжалик вазири Александр Ткачевни қабул қилди.
 
Таниқли турк хонандаси Сардор Ўртач Тошкент шаҳридаги “Истиқлол” санъат саройида концерт тақдим этди.
 
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғига асосан “Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидалари”га қўшимчалар киритилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки АҚШ долларининг сўмга нисбатан янги курсини белгилади. Курс ўтган ҳафтада ўрнатилганига нисбатан 10,52 сўмга арзонлашган ва 8066,96 сўмни ташкил этди.
 
Навоийдаги аттракционда актёр Баҳром Якубов жароҳатланди. Унинг дўстлари Самандар Маҳмудов ҳамда Сардор Остоновлар таҳририятимиз билан боғланиб, воқеанинг қай тарзда юз берганини сўзлаб берди.
 
Маданият вазирлиги раҳбарияти Ўзбекистон давлат консерваториясида “Очиқ мулоқот” ташкил этди.
 
26 сентябрь, сешанба:
 
Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фондинининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Ислом Каримовнинг волидаси Санобар Каримова ҳақида маълумот ва видеолавҳа жойлаштирилди.
 
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Мексикадаги зилзила оқибатида ҳалок бўлган 6 ёшли Сантьяго Флорес Моранинг оиласига ёрдам беришни режалаштирган эди. Унга болакайнинг холаси миннатдорлик мактубини ёзди.
 
27 сентябрь, чоршанба:
 
Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан Тошкент шаҳар Миробод туман судида дастлабки суд мажлиси бўлиб ўтди.
 
Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз аёлларга автомобиль ҳайдашни тақиқловчи қонунни бекор қилди.
 
“GM Uzbekistan” компанияси ўзининг расмий сайтида “45 дақиқада автомобиль” деб номланган янги хизматни ишга туширди.
 
Шавкат Мирзиёев “Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги саҳифасига расмий мақом берилди.
 
28 сентябрь, пайшанба:
 
Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан 20 йил ва ундан ортиқ муддатда фойдаланилган ва мусодара қилинган автомототранспорт воситалари утилизация қилиш бўйича чоралар белгиланди.
 
Фаластин ҳукумати INTERPOLга аъзо бўлди.
 
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида Нурулло Отахоновнинг қўлга олиниши масаласига расмий муносабат билдирилди.
 
29 сентябрь, жума:
 
Рақамлар билан боғлиқ онлайн савдолар йўлга қўйилганидан бери, илк бор олтин рақамлар сотилди.
 
Туркия ва Россия президентлари Ражаб Тойиб Эрдўған ва Владимир Путин учрашди.
 
Фарғона йўли кўчасининг Тошкент темирйўл вокзали яқинидаги ҳудудида қайта тикланган кўприк транспорт воситалари ҳаракати учун очилди.
 
Даврон Кабулов оиласида қизалоқ дунёга келди.
 
Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Зилзила маркази Жиззах вилояти ҳудудида бўлиб, силкиниш даражаси 5,1 баллни ташкил қилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев устоз ва мураббийларга табрик йўллади.
 
30 сентябрь, шанба:
 
Ўзбекистонда илк қор ёғди. Фарғона довонида қор ёғиб, автомобиль йўллари сирпанчиқ ҳолатга келди.
 
Тошкент шаҳрининг Буюк ипак йўли ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишган чорраҳага яқин жойда автобус ёниб кетди.
 
Алишер Усмоновга тегишли USM Holdings компанияси Швециянинг Telia компанияси билан Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи Coscom (Ucell) компаниясини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бораётгани хабар қилинди.
 
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор лавозимларга тайинлов амалга оширилди.
 
Президент топшириғидан сўнг Яшнобод туманидаги таъмирталаб аҳволдаги 32-оилавий поликлиника қисқа вақт ичида фойдаланишга топширилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ҳафта сарҳисоби 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар