...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафта сарҳисоби: Ислом Каримов хотирасига танлов, Шавкат Мирзиёевнинг Сергели ва Юнусободга ташрифи


19:24, 16.07.2017 Жамият
 4 017

10 июлдан 15 июлгача Ўзбекистонда ва хорижда рўй берган энг муҳим воқеалар билан қисқача таништирамиз.

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 10 июль санасидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қиймати эълон қилди. Бу ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 27 сўм 95 тийинга кўп бўлиб, 4014 сўм 50 тийинни ташкил қилди. 

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 10 июль куни Сергели туманида барпо этилаётган янги уйлар қурилишини кўриш учун ушбу туманга ташриф буюрди. Сергели туманининг 6-мавзеси улкан қурилиш майдонига айланган. Бу ерда 66 та 7 қаватли уй бунёд этилмоқда. Президент ушбу уйлардан бирига кириб, бу ерда яратилаётган шароитлар билан қизиқди. Шу ерда Сергели туманини комплекс ривожлантириш бўйича истиқболдаги режалар намойиш этилди. 

3. Вашингтон университетининг бир гуруҳ мутахассислари аккумулятори йўқ бўлган мобил телефон ишлаб чиқаришди.  Янги қурилма аналогли аудиосигнални рақамлига айлантирмайди. У чироқ ёки радиосигнал ташқи манбаларидан келадиган микротўлқинлар ҳисобига ишлайди. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу деярли энергия сарфламайдиган дунёдаги ягона мобил телефон.

4. 11 июль куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Ортиқбек Юсупов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимовни ўз қароргоҳида қабул қилди

5. Ўзбекистонда “Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола” кўрик-танлови ўтказилади. Кўрик-танлов бир босқичда Ислом Каримовнинг 80 йиллиги арафасида бўлиб ўтади.  

6. “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси шоу-бизнес вакилларининг лицензияларини олиб қўйишда давом этмоқда. Бу сафар биратўла 4 нафар машҳур санъаткорларнинг лицензияси тугатилди. Лицензиатлар Тоҳир Содиқов, Азиза Ниёзметова, Шароф Муқимов ва Шерали Бекмуродов билан тузилган лицензия 11 июлдан тугатилди.

7. Ҳар ҳафта АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати ўзгаришига қараб GM Uzbekistan автомобиллари учун белгиланган нархлар ҳам янгиланади. Демак, бу ҳафта автомобилларнинг нархлари яна ошди. Нархлар билан мазкур ҳавола орқали танишишингиз мумкин. 

8. Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида 2 та янги пункт очилди. Пунктлар Жанубий Қозоғистон вилоятининг Махтаорол туманида жойлашган. Янги очилган чегара пунктлари орқали жисмоний шахслар ва енгил автомобиллар соддалаштирилган тартибда ўтишлари мумкин.

9. 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.

10. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 июль куни "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги қарорни имзолади.

11. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июль куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманига ташриф буюрди. Давлат раҳбари туманда жойлашган Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармасининг Қўриқлаш бошқармаси фаолияти билан танишди.

Дурдона Расулова 

Теглар:Ҳафта якуни Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев Танлов Сергели Юнусобод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар