...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳабиб Нурмуҳамедов “Эртўғрул” сериали тасвирга олиш майдончасига борди


18:15, 25.12.2018 Спорт
 7 239

Муқаддас Ислом динининг софлиги, уруш ва ёвузликка, бегуноҳларнинг қони тўкилишига қаршилиги тасвирланган.

Мутлақ жанглар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов Туркияга борди. Спортчи 2014 йилдан буён режиссёр Метин Гунай томонидан суратга олиб келинаётган “Тирилиш. Эртўғрул” сериалининг суратга олиш майдончасига бўлди.
 
Ҳабиб Нурмуҳамедовга сериал продюсери ва сценарий муаллифи Меҳмет Бўздоғ ҳамроҳлик қилган. У тасвирга олиш майдончасида бўлиб, сериалнинг суратга олиниши билан яқиндан танишган. Ўтовларда бўлиб, актёрлар билан суҳбат қурган. Бош роль ижрочилари Энгин Алтан, Женгиз Жошкун, Нуриддин Сўнмас билан ушрашиб, суратга тушган ва бу суратларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирган.




 
Маълумот ўрнида, 2014 йилнинг 10 декабридан TRT телеканали орқали эфирга узатилиб келинаётган “Тирилиш. Эртўғрул” сериалида бир неча бор Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари ҳақида сўз боради. Унда фильм қаҳрамонлари Самарқанд ва Бухорони муқаддас шаҳарлар деб атаб, Чингизхон бу шаҳарларни ёқиб кул этгани айтилади.
 
“Тирилиш. Эртўғрул” сериалининг томошабинлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Дунёнинг 50 мамлакатида турк, инглиз, рус, француз, немис, хитой, корейс, япон тилларига таржима қилинган ушбу сериал бир неча ойдирки Ўзбекистон телеканаларида ҳам энг кўримли сериаллар қаторига қўшилди.




 
Сериалда туркий халқларнинг ўзаро қардошлигига алоҳида эътибор қаратилган. Ота ва ўғил муносабатларидаги ҳурмат, оилага, юртга, дўстликка садоқат моҳирона кўрсатилган. Муқаддас Ислом динининг софлиги, уруш ва ёвузликка, бегуноҳларнинг қони тўкилишига қаршилиги тасвирланган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмуҳамедов жорий йилнинг октябрь ойида Туркиянинг Истанбул шаҳрида дунёдаги энг катта аэропорт очилиш маросимида ҳам қатнашиб, Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг меҳмони бўлган эди.



Теглар:Ҳабиб Нурмуҳамедов Тирилиш Эртўғрул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!