...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вояга етмаганларни фоҳишаликка мажбур қилган шахс қўлга олинди


18:00, 04.05.2017 Жамият
 8 416

Уларни фоҳиша сифатида ёллаб, жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиш мақсадида яланғоч ҳолатда тушган фотосуратларини олган.

Тошкентлик Ҳамид Султонов вояга етмаган икки қизни фоҳишалик қилишга мажбурлаб келган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида ўтказилган брифингда маълумот берилди.
 
2017 йил март ойининг бошларида Ҳ.Султонов ғаразли ва паст ниятларда, ғайриқонуний равишда бойлик орттириш мақсадида, ўн саккиз ёшга тўлмаган И ва З ларга фоҳишалик билан шуғулланиш орқали кўп миқдорда пул топиш мумкинлигини айтган. Уларни фоҳиша сифатида ёллаб, жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиш мақсадида яланғоч ҳолатда тушган фотосуратларини олиб, агар талабини бажармаса, суратларини ота-оналари ҳамда ўқув муассасаларига жўнатиш билан қўрқитган ва фуқаролар И ва З ларни мажбурий тарзда фоҳиша сифатида ишлатиб келгани аниқланган.
 
Ўтказилган тезкор тадбир натижасида Султонов фуқаро З дан фоҳиша сифатида фойдаланиб, ундан 240 000 сўм миқдордаги пулларни олган вақтида далилий ашё билан ушланган.
Беҳзод Рўзиев

Теглар:Фоҳиша Зўравонлик ИИБ Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар