...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео ва фото: МХХ ходимлари 2 тоннадан ортиқ наркотик моддани ёқиб юборди


17:38, 23.06.2017 Жамият
 4 686

Энг ачинарли ҳолат шундаки, мамлакатимизнинг Сурхондарё вилоятида наркотик моддаларнинг 94%идан ортиғи аниқланган”.

Бугун, 23 июнь куни Миллий хавфсизлик хизмати, мамлакат хуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан наркобизнесга қарши кураш давомида мусодара қилинган 2 тоннаю 4,5 килограмм гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди. Шундан 22 кг героин, 1 тонна 154 кг опий, 101 кг гашиш, 384 кг марихуана, 337 кг кўкнори, 170 гр.дан ортиқ янги турдаги психифаол воситалар ҳамда катта миқдордаги кўкнора хашаги, наша ва психотроп моддалардир.


 
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати катта инспектори Ҳусан Тангриевнинг берган маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида божхона ва хуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда 367 кг.дан ортиқ наркотик моддаларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган. Энг ачинарли ҳолат шундаки, мамлакатимизнинг Сурхондарё вилоятида наркотик моддаларнинг 94 фоизидан ортиғи аниқланган. Жумладан, 2016 йилнинг январь ойида Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида Афғонистон фуқароси Гулмамат Худойберди ўғли 30 кг.га яқин опий гиёҳванд воситасини контрабанда йўли билан олиб ўтаётганда қўлга олинган.
 
Ҳозирда Ички ишлар вазирлиги томонидан 5890 та наркожиноят аниқланиб, 1632 кг наркотик воситалари, Миллий ҳавфсизлик хизмати томонидан эса 446 та наркожиноятлар аниқланиб, 1922,1 кг наркотик воситалари мусодара қилинди. Бош прокуратура томонидан ҳуқуқ-тартибот идоралари тергов олиб борган наркотик воситалари билан боғлиқ 4762 та жиноят иши назорат тариқасида ўрганилди.
 
Тадбирда БМТнинг наркотик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти вакиллари ҳам иштирок этди.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Сурхандарё вилояти Давлат божхона қўмитаси Наркотик гиёҳвандлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар