...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Тошкентдаги “Эзидёр” ресторанини бузиш бошланди


20:12, 17.06.2018 Жамият
 9 321

Тошкент шаҳар ҳокимлигидан берилган маълумотларга кўра, “Эзидёр” раҳбарияти рози қилинган.

Аввалроқ, Тошкентнинг энг қимматбаҳо ва нуфузли ресторанларидан бири бўлган “Эзидёр” тантаналар зали “Tashkent city” маркази қурилиши муносабати билан кўплаб бинолар қаторида "қирғин"га йўллиққани ҳақида хабар берган эдик. Бироқ, ушбу ресторанни бузиш бу қадар тез суратларда рўй бериши кутилмаган эди. 

Бугун, 17 июнь куни “Эзидёр”ни бузишга старт берилди. Ўтган йили таъмирдан чиқиб, Тошкентдаги энг қимматбаҳо ва дизайни жиҳатидан такрорланмас, дея ном қозонган ресторанни ер билан яксон қилиш ишлари унинг фасад қисмидан бошланди. Ижтимоий тармоқларда эса ушбу жараён тасвирланган видео тарқалди. 

Бундан бир неча кун аввал, “Эзидёр” ресторани бузилиши билан боғлиқ қарор бекор қилингани, ресторан ортидан унга ёндош бино - меҳмонхона қурилиши ва ресторан сақлаб қолиниши ҳақида хабарлар ва унинг келажакдаги кўриниши тасвирланган сурат тарқалган эди. Бироқ, гап-сўзлар тасдиғини топмади. 

Тошкент шаҳар ҳокимлигидан берилган маълумотларга кўра, “Эзидёр” раҳбарияти рози қилинган. Уларга ҳокимлик балансидаги "Версал" ресторани берилган. 

Тез орада "қирғин" навбати "Мумтоз" ресторанига ҳам етиши мумкин.

Теглар:Эзидёр 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар