...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяда қандай ҳужжатлар имзолади?


13:45, 23.11.2017 Жамият
 3 041

Ташриф доирасида Президентнинг Корея Республикасига ташрифи давомида эришилган келишувлар бўйича ҳужжатлар имзолаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея Республикасида тантанали кутиб олинди.
2017 йилнинг 23 ноябрь кунида Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Миллий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди ва Давлат раҳбари ватанпарварлар хотирасига ҳурмат бажо келтириб, ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди.

Шундан сўнг, икки давлат Президентларининг тор доирадаги учрашуви бошланди.

Президентимизнинг Корея Республикасига ташрифи давомида эришилган келишувлар бўйича ҳужжатлар имзолаш маросими бўлиб ўтди.

23 ноябрь кунининг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин мулоқотни икки мамлакат расмий делегацияларининг музокараси кенгайтирилган таркибда давом эттирилди.

Ташриф доирасида Президентнинг Корея Республикасига ташрифи давомида эришилган келишувлар бўйича ҳужжатлар имзолаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Стратегик шериклик муносабатларини ҳар томонлама чуқурлаштириш тўғрисида Қўшма баёнотни имзоладилар.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Инсон ресурсларини бошқариш вазирлиги ўртасида Ҳамкорлик меморандуми, икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасида Ҳамкорлик меморандуми, Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирликлари ўртасида Ўзбекистонда Миллий электрон савдо платформасини жорий қилиш бўйича ҳамкорлик битими, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро меморандумни имзоладилар.
 
Икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2018–2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан Корея Стратегия ва молия вазирлиги ўртасида Билимлар алмашинув дастури бўйича Англашув меморандуми ҳам имзоланди.
 
Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, 2018–2020 йилларда Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси кредитлари бўйича ҳукуматлараро ҳадли келишув ҳамда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фонди билан Корея экспорт-импорт банки ўртасида молиявий ҳамкорлик тўғрисида келишув каби олтмишдан ортиқ муҳим ҳужжат имзоланди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Жанубий Корея Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Ин Учрашув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар