...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Ўзбекистон байроғи бир кунда икки марта юқорига кўтарилди, медаллар эса 4 тага кўпайди


20:33, 22.08.2018 Спорт
 3 980

Абдуллаев финал баҳсида қозоғистонлик Нурмакан Тиналиевга қарши гиламга чиқди.

Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинлари мусобақасининг 4-кунги мусобақаларида ўзбекистонлик спортчилар иштирокларини якунига етказдилар.
 
Бугун, 22 август куни спортчилар жами 4 та медальни Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига қўшиб қўйдилар. Жумладан, таэквандочи Никита Рафалович финалда таэквондо ватани ҳисобланган Жанубий Корея вакили Хва Жун Ли билан тўқнаш келди ва 21:18 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медаль соҳибига айланди.
 
Оғир атлетика бўйича Достон Ёқубовда кумуш медальни қўлга киритди. У даст кўтаришда 145, силтаб кўтаришда эса 186 кг тошни ўзига бўйсундирди. Умумий ҳисобда эса 331 кг натижа қайд этди ва иккинчи бўлди.
 
Юнон-рум кураши спорт тури бўйича Рустам Ассакалов финалда эронлик Нури Ҳуссайнга қарши жанг ўтказди ва 1:6 ҳисобида ютқазди. Лекин шундай бўлса-да терма жамоамиз учун яна бир кумуш медаль нақд қилинди.
 
Яна бир юнон-рум курашчиси Мўминжон Абдуллаев баҳслар сўнгида биз учун яхши кайфият тақдим этиб, энг оғир вазн 130 кг тоифасида қозоғистонлик Нурмакан Тиналиевга қарши гиламга чиқди ва 8:0 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медаль соҳибига айланди.
 
Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчиларнинг Осиё ўйинлари мусобақасининг 4-кун чиқишлари якунига етди.
 
Делегация 4-кун натижаларига кўра, жами 14 медаль билан умумжамоа ҳисобида 9-ўринни эгаллаб турибди. Рўйхатнинг кучли учлигига Хитой (умумжамоа ҳисобида 82 та), Япония (68 та) ва Жанубий Корея (49 та) терма жамоалари жойлашган.

Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Сурат муаллифи Маъруфжон Асқаров

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!