...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Машина турган жойида ерга кириб кетди


14:19, 08.04.2018 Олам
 4 506

Ернинг ўпирилиши натижасида автомобиль ҳосил бўлган чуқурга тушиб кетган.

Кеча, 7 апрель куни Россиянинг Ростов-Дон шаҳридаги Ереванский кўчасида намгарчилик туфайли бетон-асфальтнинг ўпирилиши оқибатида ҳосил бўлган чуқурликка шу ерда турган автомобиль тушиб кетди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари маълум қилди.
 
Таъкидланишича, воқеа кундузи юз берган. Шаҳар Қутқарув хизмати ходимлари воқеа жойига етиб келиб, машинани ўрадан чиқариб олиш ва ўпирилган йўлни таъмирлаш ишларини олиб борган. 
 
Воқеа гувоҳлари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ушбу ҳолат юзасидан ўзларининг фикрларини билдириб ўтган.
 
Жумладан, уларнинг бири шаҳар йўллари остида канализация қувурлари ўтгани ва бу ерда асфальтнинг ўпирилиши камёб ҳолат эмаслигини эслатиб қўйган.
Икром Раҳмон

Теглар:Ростов-Дон машина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!