...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: кузатув камераси борлигидан бехабар ходимлар жиноят устида қўлга олинди


17:40, 28.07.2017 Жамият
 9 139

Ўзбекистон Республикасига келтирилган 2,5 тонна оғирликдаги 46 та почта жўнатмаларидан 36 тасини божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида божхоначилардан яширишга уриниш ҳолати аниқланди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош Почтампт” ТИФ божхона пости томонидан `International postal and courier` МЧЖ ходимларининг қинғир ишлари фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон 24 телеканали орқали тайёрланган махсус кўрсатувда хабар берилди.
 
Пост ҳудуди видеокузатув йўлга қўйилган бўлсада, идоранинг 3 нафар ходими Ўзбекистон Республикасига келтирилган 2,5 тонна оғирликдаги 46 та почта жўнатмаларидан 36 тасини божхоначилардан яширишга уринган.
 
Қиймати 87 миллион сўмлик бўлган турли товар, моддий бойликларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига яширинча олиб киришига чек қўйилди. Айбдорларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилди.
 
Маълумот учун: Божхона қонунчилиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга ёки божхона ходимларининг ноқонуний фаолиятига гувоҳ бўлган фуқароларга 0 371 120 76 71 ишонч телефони рақамига хабар қилишлари мумкинлигини маълум қилинган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Божхона Почта Жиноят Кодекси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар