...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Колумб кашфиётининг 525 йиллик байрамида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради


19:09, 12.10.2017 Олам
 2 747
" frameborder="0" allowfullscreen>

Воқеа пойтахт Мадриддан 300 км жануби-ғарбда жойлашган Льянос-де-Альбасете туманида содир бўлган.

Испанияда “Колумб куни” миллий байрами муносабати билан ташкил қилинган маросимда мамлакат ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Express.co.uk” нашри  хабар берди.
 
Испанияда “Eurofighter Typhoon” русумли ҳарбий самолёт ҳалокатга учраши натижасида самолёт учувчиси ҳалок бўлган.
Воқеа пойтахт Мадриддан 300 км жануби-ғарбда жойлашган Льянос-де-Альбасете туманида содир бўлган.
 
Ҳалокатга нима сабаб бўлганлиги маълум қилинмаган.
Кастилия-Ла-Манча мухтор ҳудуди раҳбари Эмильяно Гарсиа-Пахе ўзининг Twitter саҳифаси орқали самолёт учувчиси ҳалок бўлганлиги маълум қилган.
 
Маълумот учун, Испанияда бугун нишонланган “Колумб куни” — 1492 йил 12 октябрь куни Христофор Колумб томонидан Америка қитъасининг кашф этганлиги билан боғлиқ.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Испания Самолёт ҳалокати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!