...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: чиқинди уй остонасига келгунича кутиш шартми


15:27, 12.08.2017 Жамият
 3 392

Ҳудудлар тозалиги масаласи бутунлай ёддан кўтарилмоқда.

Тошкент шаҳри кундан кунга чирой очиб бормоқда, бироқ шаҳардаги айрим ҳолатлар кўнгилни хира қилади.
 
Ўзбекистон телеканали томонидан тасвирга олинган лавҳада мутасадди ташкилотларнинг ўз ишини бажармаслиги ва аҳолининг яшаш муҳитига қанчалар бефарқ эканлиги акс этган.
 
Маиший чиқиндилар масаласида кўп гапирилган бўлсада, эътибордан четда қолмоқда. Бу тўғридан тўғри инсон саломатлиги билан боғлиқлиги сабаб кишини ташвишга солади.
 
Тўғри, чиқиндиларни ташиш учун махсус чиқинди тозалаш хизматлари фаолияти йўлга қўйилган. Аммо атроф-муҳит тозалигини сақлаш фақатгина шу хизмат вакилларининг вазифаси эмас.
 
Чилонзор тумани 6-мавзесида катта йўл ёқасидаги чиқиндилар ҳудуд манзарасини бузаётганини кўришингиз мумкин. 19 мавзеда ҳам ҳолат бундан яхши эмас.
 
Ахлат ташлаш учун махсус жой ажратилганига қарамай, аҳоли ариқларга чиқиндиларни ташлаб кетмоқда, бу эса атроф муҳит тозалигига зарар келтиради.
 
Беш қўл баравар бўлмаганидек, ўзи яшаб турган жойни обод қилганлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Бефарқ бўлмайлик...
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Чиқинди Тозалик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар