...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Бразилия мундиалда фаворитлардан бири эканлигини исботлади


16:43, 28.06.2018 Спорт
 2 240

Жаҳон чемпионатининг 14-куни ҳам ортда қолди.

Кеча “Е” гуруҳининг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Жумладан, Сербия ҳамда Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ўйин мусобақа фаворитлари дея эътироф этилаётган бразилияликларнинг ғалабаси билан якун топди.
 
Учрашув “пентакампионлар”нинг ҳужумлари остида бошланди, бироқ биринчи бўлим дебютида серблар ҳимояси яхши ҳаракат қилди.
 
 
Бразилиянинг ҳужумлари 36-дақиқага келиб ўз самарасини берди: Филлипе Коутиньо ажойиб пас билан Паулиньони дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, ярим ҳимоячи эса тўпни дарвозабоннинг устидан оширган ҳолда гол урди.
 
68-дақиқада Тиаго Силва Неймар томонидан бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўналтирди ва жамоасининг иккинчи голини урди.
 
Шу тариқа, Бразилия учинчи турда ғалабага эришган ҳолда гуруҳда биринчи ўринни олди ва 1/8 финалда Мексика билан куч синашадиган бўлди. Сербия эса турнирдаги иштирокини якунлади.
 
ЖЧ-2018. “Е гуруҳи, 3-тур.
Сербия – Бразилия 0:2.
Голлар: Паулиньо (36), Тиаго Силва (68).
 
Сербия – Стойкович, Миленкович, Коларов, Рукавина, Велькович, Милинкович-Савич, Матич, Костич (Радонич, 82), Тадич, Ляйич (Живкович, 75), Митрович (Йович, 89).
 
Бразилия – Алиссон, Тиаго Силва, Марсело (Филипе Луис, 10), Фагнер, Миранда, Паулиньо (Фернандиньо, 66), Каземиро, Коутиньо (Ренато Аугусто, 80), Виллиан, Неймар, Габриэл Жезус.
 
Огоҳлантиришлар: Ляйич (33), Матич (48), Митрович (70).
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сербия Бразилия ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!