...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вазирлар Маҳкамаси хорижий валютани сотишга оид янги қарорни қабул қилди


14:26, 06.02.2017 Жамият
 15 057

Товарлар ва хизматларни экспортга сотишдан олинган хорижий валютадаги тушумнинг 25 фоизи ваколатли банкларга мажбурий сотилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1 февраль куни “Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
 

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига ўзгартиш ва қўшимча киритилиши белгиланди.
 
Янги тартибга кўра, товарлар ва хизматларни экспортга сотишдан олинган хорижий валютадаги тушумнинг 25 фоизи ваколатли банкларга мажбурий сотилиши керак, экспорт қилишдан тушган хорижий валютадаги тушумнинг 50 фоизи мажбурий сотилиши керак бўлган товарлар ва хизматларнинг алоҳида турлари бундан мустасно.
 
16 турдаги товар ва хизматлар рўйхатнинг мустасно бўлган қаторидан жой олган бўлиб, тушумнинг 50 фоизи хорижий валютада бўлиши лозим. Бу товарлар ва хизматлар қаторига буғдой, барча турдаги олтингугурт, табиий газ ва нефть-газ тармоғининг бошқа маҳсулотлари, водород, инерт газлар ва бошқа металл бўлмаган газлар, рух ва ундан тайёрланган буюмлар, гидразин ва гидроксиламин ҳамда уларнинг ноорганик тузлари, бошқа ноорганик асослар, оксидлар, гидроксидлар ва бошқа металлар пероксидлари, уран, полиэтилен, полипропилен, қора металлар, мис ва ундан тайёрланган буюмлар, бошқа қимматли бўлмаган металлар, металлокерамика, улардан тайёрланган буюмлар, авиатранспорт хизматлари, темир йўл транспорти хизматлари, телекоммуникация хизматлари, банк хизматлари киради.
Дурдона Расулова 

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси Хорижий валюта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар