...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вазирлар Маҳкамаси Президент Ислом Каримовнинг соғлиғи ҳақида расмий ахборот берди


08:12, 02.09.2016 Жамият
 30 575

27 август, шанба куни Президент Ислом Каримов инсульт касаллиги билан даволанишга ётқизилган эди.

Аввалроқ, 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг стационар даволанишда экани ҳақида расмий ахборот берган эди.
 
Бугун, 2 сентябрь тонгида “Халқ сўзи” газетасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Президент Ислом Каримовнинг саломатлиги билан боғлиқ навбатдаги ахбороти чоп этилди.
 
“Аввал хабар қилинганидек, давлатимиз раҳбари Ислом Абдуғаниевич Каримов ўтган шанба куни инсульт касаллиги билан даволанишга ётқизилган эди.
 
Азиз ватандошлар, чуқур қайғу билан шуни маълум қиламизки, ўтган суткада Президентимизнинг соғлиғи бирданига ёмонлашди ва шифокорлар вазиятни ўта оғир деб баҳоламоқда”, дейилади Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ сўзи” нашрида чоп этилган расмий ахборотида .

Теглар:Ислом Каримов Инсульт Вазирлар Маҳкамаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар