...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вашингтондаги брифингда Ўзбекистон ислоҳотлари ҳақида гапирилди


09:11, 23.10.2017 Жамият
 1 959

Брифингда “Марказий Осиё — Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги асосий йўналиш” видеофильми намойиш этилди.

Кеча, 22 октябрь куни Ўзбекистон делегацияси АҚШ Сенатида брифинг ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси расмий сайтида хабар берилди.
 
Вашингтонга ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси АҚШ Конгрессининг Сенатида мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва ўзгаришларни ёритиш мақсадида брифинг ўтказган.
 
Ушбу тадбирлар Америка ташқи сиёсат Кенгаши қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ институти (CACI) билан ҳамкорликда ўтказилди.
 
Ушбу брифингда АҚШ Давлат департаменти, Мудофаа вазирлиги, Сенат, Вакиллар Палатаси, Конгресс кутубхонаси, жамоат, эксперт-таҳлилий ва АҚШ тадбиркорлари жамиятлари вакиллари иштирок этгани хабар қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатори Алишер Курманов Ўзбекистон–АҚШ муносабатларига асосий эътибор қаратилаётганини таъкидлаган.
 
Брифингда “Марказий Осиё — Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги асосий йўналиш” видеофильми намойиш этилди.
 
Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Акмал Бурхонов америкаликларга Ҳаракатлар стратегияси бўйича маълумот берди.
 
CACI раиси, профессор Фредерик Старр Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ютуқлар ҳақида ўз фикрларини билдирган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўзбекистон делегацияси АҚШда Фредерик Старр 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар