...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уйқуда озиш: энди бу чўпчак бўлмай қолди


19:05, 04.05.2017 Бу қизиқ
 5 111

Бутун дунё камҳаракатликдан азият чекаётган бир пайтда Буюк Британиядаги тренажёр залларидан бирида янги фитнес-дастур ишга туширилди.

Дунёда семизлик катта суръатларда кўпайиб бормоқда. Олимлар буни камҳаракатлик ва нотўғри овқатланиш билан боғламоқдалар. Улар бизга спорт билан шуғулланишни, ҳеч бўлмаганда ишдан қайтаётганда автобусдан бир-икки бекат олдинроқ тушиб қолиб, пиёда юришни ёки лифтдан воз кечиб, хонадонимизгача пиёда кўтарилишимизни тавсия қиладилар.
 
Спорт ва жисмоний машқларнинг турли хили бор. Бутун дунё камҳаракатликдан азият чекаётган бир пайтда Буюк Британиядаги тренажёр залларидан бирида янги фитнес-дастур ишга туширилди. Бу дастурга кўра унинг иштирокчилари калорияларни уйқуда эритар эканлар.

Napercise номли ушбу машғулот куннинг ўртасида ўтказилади ва бир соат давом этади. Машғулотнинг бошида ва охирида танани чўзувчи машқлар ўтказилади, асосий қисмини эса 45 дақиқалик уйқу эгаллайди. Барча шуғулланувчилар кроват, ёпинчиқ, ёстиқ ва уйқу учун ниқоб билан таъминланадилар, машғулот ўтказиладиган хонада эса уйқу давомида калориялар эришига хизмат қиладиган хона ҳарорати ушлаб турилади. Хуллас, уйқу давомида вазн йўқотиш чўпчак бўлмай қолди.
 
Ҳозирча Napercize дастури фитнес-тармоқнинг фақатгина битта клубида ишга туширилди, бироқ оммалашса, бошқаларида ҳам давом эттирилади.
 
Бундай машғулот ҳақида шифокорларнинг фикри қандай? Уларнинг фикрича, 45-60 дақиқалик уйқу ҳақиқатдан ҳам дам олиш ва чарчоқни чиқариш учун фойдалидир.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Уйқуда Озиш олимлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!