...
МЕНЮ
ONLINE TV

Усмонхон Алимов 2015 йил юзасидан ҳисобот берди


11:33, 26.12.2015 Жамият
 4 895

Йиғилишда бугунги куннинг долзарб масалалари ва имом-хатиблар олдида турган вазифалар муҳокама қилинди.

Ҳар йилнинг сўнгида давлат ва жамоат ташкилотлари, корхона ва муассасалар йил давомида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиши ва келгуси йилдаги режаларни аниқ белгилаб олиши анъанага айланган. Жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг ахборот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда бир қанча долзарб масалалар муҳокама қилиниши билан бир қаторда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов диний идора томонидан 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” давомида амалга оширилган ишлар хусусида ҳисобот берди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг масъул ходими, Дин ишлари бўйича қўмита риси О. Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари  А. Мансуров сўзга чиқар экан бугунги даврда уламолар ва имом-хатиблар олдида турган долзарб вазифалар, диний соҳа ходимлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, диний идораси фаолиятини такомиллаштиришга ўз эътиборларини қаратишди.
  

Теглар:Ўзбекистон мусулмонлари идораси Усмонхон Алимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар