...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уралда юк ташувчи машина кўприк устидан темир йўлга қулаб тушди


12:02, 13.06.2016 Олам
 2 571

ЙТҲда юк ташувчи машина ҳайдовчиси яраланган, холос

Бугун, 13 июнь куни Уралнинг Свердловск вилоятидаги Екатеринбург-Реж автойўлида “Ивеко” русумли юк ташувчи машина кўприк устидан темир йўлга қулаб тушди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, юк ташувчи машина кўприк четидаги панжарани ағдариб, кўприкдан пастга, поезд ўтувчи темир йўлга қулаб тушган. Натижада машина ёниб кетган. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришга улгиришди. ЙТҲ натижасида юк ташувчи машина ҳайдовчисига зарар етган. У яқин атрофдаги шифохонага етказилган. ЙТҲ сабабли ушбу темир йўлдан ҳаракатланувчи поездларнинг қатнови вақтинчалик тўхтатилганди. Айни вақтда қатнов қайта йўлга қўйилди.
Умида Якубова

Теглар:Урал ЙТҲ Свердловск 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!