...
МЕНЮ
ONLINE TV

Улуғбек Қодиров тўйларда қўшиқ куйлаяпти


11:33, 01.04.2016 Шоу-бизнес
 7 253

Бугун кино санъатида қиммат актёр ва актриса тушунчаси тобора йўқолиб, кассабоп фильмлар сони кун сайин камайиб бораётган бир вақтда, кўпгина таниқли актёрларимиз тўйларда бошловчилик ортидан тирикчилик қилишаётган ҳеч кимга сир эмас.

Ўзбек киносининг ёрқин юлдузларидан бири Улуғбек Қодиров шу бугунга қадар кино оламидаги роллари билан томошабинлар эътиборини қозониб келаётган эди. Икки йил аввал хонандаликка қўл урган Қодиров бу ишнинг уддасидан чиқмади чоғи, узоққа бормади. Кеча хонанданинг тўйларда қўшиқ куйлаб юргани тасвирланган видеолар қўл телефонларида тарқалди.

Қўшиқчиликдаги ижодини “Ёмғир” номли қўшиқдан бошлаган Улуғбек Қодиров бир вақтлар тўйга чиқиш нияти йўқлигини, шунчаки, қўшиқ куйлаш оддий бир қизиқиш эканини айтганди. Бугун кино санъатида қиммат актёр ва актриса тушунчаси тобора йўқолиб, кассабоп фильмлар сони кун сайин камайиб бораётган бир вақтда, кўпгина таниқли актёрларимиз тўйларда бошловчилик ортидан тирикчилик қилишаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бунга мисол тариқасида Адиз Ражабов, Шаҳзода Муҳаммедова, Отабек Маҳкамовларни келтириш мумкин. Бироқ Улуғбек Қодировнинг тўйда қўшиқ куйлаши кутилмаган ҳолат. Қизиқ, Улуғбек тўйлардаги навбат талашишларга ўхшаш борди-келдиларга қандай бардош бера оларкин?
 

Теглар:Улуғбек Қодиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!