...
МЕНЮ
ONLINE TV

Улуғбек Иноятов: 2015 йилда 29 та янги умумтаълим мактаби барпо этилди


19:09, 01.02.2016 Жамият
 4 108

2015 йил якунлари ҳамда 2016 йилда кўзда тутилган режаларга бағишланган йиғилишда 219 та мактаб реконстукция қилиниб, 136 таси капитал таъмирлангани айтилди.

Халқ таълими вазирлигининг 2015 йилги фаолияти якунлари ҳамда 2016 йил — Соғлом она ва бола йилида тизимда амалга ошириладиган муҳим вазифаларга бағишланган кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятовнинг йиғилишда таъкидлашича, 2015 йилда намунавий лойиҳалар асосида 29 та янги умумтаълим мактаби барпо этилди, 219 та мактаб реконстукция қилиниб, 136 таси капитал таъмирланди.

2016 йилда мактабларнинг 3797 та бошланғич синфларини ва 2950 та 5-9 синф чет тиллари кабинетларининг 2859 тасини чет эл грантлари, 91 тасини иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан компьютер синфи билан таъминлаш, умумтаълим мактаблари учун 537 номда 26,1 миллион нусха дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар чоп этиш, 4-синф ўқувчилари учун чет тилидан 590,3 минг нусха дарслик, ўқитувчилар учун 21,2 минг нусха методик қўлланма ва мультимедиа иловаларини ишлаб чиқиб, таълим муассасаларига етаказиб бериш, спорт турлари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш, спорт секцияларида машғулотларни самарали ташкил этишга қаратилган 7 номдаги ўқув методик қўлланмаларни тайёрлаш режалаштирилмоқда.

Теглар:Умумтаълим мактаби Халқ таълими вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар