...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уилбур Луис Росс Ўзбекистонга келяпти. У Мирзиёев қабулида бўлади


10:53, 22.10.2018 Жамият
 2 961

Делегация Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиши кутилмоқда.

Бугун, 22 октябрь куни Америка Қўшма Штатларининг савдо вазири Уилбур Луис Росс Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
 
Маълум қилинишича, ташриф дастуридан Ўзбекистон-Америка бизнес-форумида иштирок этиш, Тошкент шаҳрида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.


 
Уилбур Луис Росс  бошчилигидаги АҚШ делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиши кутилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 октябрь куни Ўзбекистонга Қатар Давлати Ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурейхий бошчилигидаги делегация ташриф буюрган эди.

Теглар:Ўзбекистон-АҚШ Уилбур Луис Росс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар