...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уч ёшли ўзбек қизи Америкадаги қорилар мусобақаси ғолиби бўлди


18:45, 20.10.2017 Жамият
 6 250

Вашингтон штати Редмонд шаҳрида Қуръонни чиройли ва тўғри тажвид қоидалари билан ёд олиш бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтди.

Уч ёшга эндигина тўлган ўзбек қизи Марям АҚШда ўтказилган Қуръон мусобақасида 2-ўринни қўлга киритди.
 
7 октябрда Америка Қўшма Штатларининг Вашингтон штати Редмонд шаҳрида Қуръонни чиройли ва тўғри тажвид қоидалари билан ёд олиш бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтган.
 
Унда 2 ва 18 ёш оралиғидаги болалар ва 18 ёшдан катталар ҳам иштирок этиб, ўз билимларини синаб кўришган. Мусобақа иштирокчилари ёшларига қараб бир нечта гуруҳга ажратилган ҳолда синовдан ўтишди. Яъни, кичироқ ёшдаги болалар кичикроқ, каттароқ ёшдагилари эса каттароқ суралар бўйича ва савол-жавоблар билан синалади. 14 октябрда ушбу бўлиб ўтган мусобақа натижалари эълон қилиниб, ғолиблар тақдирландилар.
 
Маълум бўлишича, Вашингтон штатида бўлиб ўтган ушбу беллашувда бу сафар жажжи ўзбек қизалоғи Марям ҳам иштирок этиб, 5 ёшгача бўлган қарийб 30 нафар иштирокчи ичидан 100 дан 98 балл билан 2-ўринни қўлга киритди.
 
Ота-онасининг сўзларига кўра, унинг хотираси ҳам жуда кучли бўлиб, Қуръоннинг ҳар битта оятини 3–4 марта такрорлагандаёқ тўлиқ ёдлай олади. Қуръон сураларини ёдлашни эса Марям бир ярим ёшида аяси билан бошлаган.
 
Ҳозирда 30 жузънинг кўпгина сураларини ёд билади. Уйда бирон нарса тугаб қолса ёки бирон жойи оғриб қолса, дарров қўлчаларини дуога очиб, Аллоҳдан шу нарсани ёки шу шифони сўрайди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Қуръон суралари 3 ёшли қиз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар