...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиянинг “Ziraat” банки Ўзбекистонда кўчмас мулкка пул тикади


10:54, 27.10.2017 Жамият
 2 828

Туркия банки турар-жой лойиҳалари учун 200 млн доллар маблағ киритади.

Туркиянинг “Ziraat” банки Ўзбекистонда кўчмас мулк секторини реализация қилиш йўли билан мамлакатга 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги турар-жой лойиҳасини тақдим этади.
 
Кредит 2018 ва 2019 йилларда икки босқичда берилиши ҳамда ҳар бири 100 миллион долларга тенглиги айтилган.
 
Кредит Ўзбекистондаги уй-жой қурилиши лойиҳасига йўналтирилади.
 
Кредит шартномаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи чоғида имзоланиши режалаштирилган эди.
 
Халқаро молия институтлари 2018-2019 йилларда Ўзбекистоннинг уй-жой қурилишига 1 млрд. АҚШ доллари миқдорида: Осиё тараққиёт банки 700 миллион доллар, Ислом тараққиёт банкига 300 миллион доллар, Қувайт араб иқтисодий ривожланиш жамғармаси 30 миллион доллар ва Саудия тараққиёт жамғармасига 50 миллион доллар миқдорида кредит ажратишини маълум қилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўзбекистон-Туркия муносабатлари Ўзбекистонга инвестиция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар