...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиядаги дунёнинг энг йирик аэропорти очилишида Президентлар иштирок этади


12:15, 29.10.2018 Олам
 4 985

Истанбулдаги янги аэропорт очилиш маросимида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам иштирок этади.

Хабарингиз бор, бугун, 29 октябрь куни Туркия Республикаси ташкил топганинининг 95 йиллиги нишонланмоқда. Президент Ражаб Тойиб Эрдўған ва Парламент аъзолари, Ҳукумат вакиллари иштирокидаги асосий расмий тадбирлар пойтахт Анқара ва Истанбул шаҳарларида бўлиб ўтади.
 
Бугун Жумҳурият байрами муносабати билан дунёнинг энг катта аэропорти бўлиши кутилаётган Истанбулдаги учинчи халқаро аэропорт очилиш маросими ҳам бўлиб ўтади. Унда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам иштирок этади.
 
Маросимда Истанбул аэропорти очилиш маросимида Албания президенти Илир Мета, Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ал Тани, Қирғизистон президенти Сооронбой Жээнбеков, Косово президенти Ҳошим Тачи, Шимолий Кипр Турк Республикаси президенти Мустафо Акинжи, Македония президенти Георге Иванов, Молдова президенти Игор Додон, Покистон Президенти Ариф Алви, Сербия президенти Александр Вучич, Судан президенти Умар Хассан Аҳмад ал-Башир, Босния ва Герцеговина Бош вазири Денис Звиздич, Болгария Бош вазири Бойко Борисов хорижий вазирлик ва идоралар вакиллари, қолаверса, кўплаб хорижий меҳмонлар қатнашади

Теглар:Туркия Истанбул аэропорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!