...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда яна қуролли ҳужум. Қурбонлар бор


10:43, 28.07.2016 Олам
 5 628

Қуролли ҳужум ортида Курдистон ишчи партия террористик ташкилоти тургани айтилмоқда.

Туркиянинг Хаккари вилоятида полиция маҳкамасига қуролли ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда CNN Turk нашрига ҳавола қилаётган “Trend” хабар берди
 
Ҳужум натижасида икки киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳатланди. Бундан ташқари, Сиирт вилоятида ҳам қуролли ҳужум амалга оширилган, натижада уч киши ҳалок бўлди. 
 
Хабарда ёзилишича, полиция маҳкамасига қилинган ҳужум ортида Курдистон ишчи партияси террористик ташкилоти турибди. 
 
Туркия ва КИП ўртасида 25 йилдан буён қуролли тўқнашувлар давом этиб келмоқда. Курдлар ўзларининг мустақил давлатларини қуришни талаб қилиб келмоқда. Можаролар натижасида шу кунгача 40 минг киши ҳалок бўлди. КИП БМТ ва Европа Иттифоқи томонидан террористик  ташкилот сифатида тан олинган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Хаккари Сиирт Қуролли ҳужум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!