...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Хошхожийнинг жасадини қидиряпти


09:38, 19.10.2018 Олам
 4 418

Истанбулдаги Саудия Арабистони консуллигида няа бир марта текширув ўтказилди.

Туркия полицияси йўқолган саудиялик журналист Жамол Хошхожийнинг жасад қолдиқларини излаяпти. Қидирув ишлари Истанбул атрофидаги ўрмонлар ва Мармар денгизи соҳилларида олиб бориляпти. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
 
Таъкидланишича, 18 октябрь куни турк мутахассислари иккинчи марта Истанбулдаги Саудия Арабистони консуллиги ва консул қароргоҳида қидирув ўтказганлар.
 
Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари Саудия Арабистони консуллиги ва консул қароргоҳидан чиққан автомобилларнинг йўналиши, тўхтаган жойларини текширувдан ўтказяпти. Текширув вақтида улар Хошхожий ДНКси билан солиштириш учун кўплаб, намуналар олган.
 
Саудия Арабистони турк расмийларининг Хошхожий консуллик биносида ўлдирилгани ва унинг танаси йўқ қилингани ҳақидаги фикрларини инкор қиляпти.
 
Эслатиб ўтамиз, Саудия тузумига қарши журналист 2 октябрь куни консуллик биносига кириб ғойиб бўлди. Туркия бу ишда Саудия Арабистонининг қўли борлигини иддао қилиб, АҚШдан подшоҳлик билан алоқаларни узишни сўради. АҚШ бунга ишончли далил сўраш билан жавоб қайтарди.
 
Кеча, 18 октябрь куни Жамол Хошхожийни ўлдиришда гумон қилинганлардан бири Ар-Риёдда йўл-транспорт ҳалокатига учраб, вафот этди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Журналист можароси Жамол Хошхожий Саудия Арабистони туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!