...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Бош вазири Қизилойдаги портлаш бўйича тезкор йиғилиш ўтказди


01:53, 14.03.2016 Олам
 2 998

Йиғилишда Ички ишлар вазири, Адлия вазири, Соғлиқни сақлаш вазири, Миллий разведка хизмати бошлиғи, Анқара ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Анқара ҳокими иштирок этмоқда.

Бироз аввал Туркия пойтахти Анқаранинг Қизилой майдонида кучли портлаш юз бергани ҳақида хабар қилган эдик. Мазкур портлаш юзасидан мамлакат Бош вазири Аҳмет Довутўғлу зудлик билан йиғилиш ўтказди. Йиғилиш айни дақиқаларда ҳам давом этмоқда, деб ёзади "Haber7.com".

Навбатдаги кучли портлаш бўйича ўтказилаётган йиғилишда хавфсизлик масаларига алоқадор визирликлар ва ташкилотлар раҳбарлари – Ички ишлар вазири, Адлия вазири, Соғлиқни сақлаш вазири, Миллий разведка хизмати бошлиғи, Анқара ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Анқара ҳокими иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13 март куни соат 18:35 да рўй берган портлаш оқибатида 27 киши вафот этиб, 75 киши турли тан жароҳатини олган эди.

Теглар:Туркия Анқара Қизилой Портлаш Аҳмет Довутўғлу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!