...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия АҚШ санкцияларига қай тарзда жавоб қайтаришини маълум қилди


19:42, 17.08.2018 Олам
 8 097

АҚШ икки нафар Туркия вазирига санкция қўллаган.

Аввалроқ, АҚШ Туркияга қарши қўшимча санкциялар киритиш билан таҳдид қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 17 август куни Туркия Савдо вазири Рухсор Пекжон расмий Анқара Америка санкцияларига Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мос равишда жавоб қайтаришини маълум қилган.
 
“Биз Америка санкцияларига ЖСТ қоидаларига кўра жавоб қайтардик ва шундай қилишда давом этамиз”, деган вазир.
 
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Туркия муносабатлари роҳиб Эндрю Брансон сабаб совуқлашган. Икки иттифоқчи давлат бир-бириига чеклов қўйишни бошлаб юборди.
 
АҚШ Туркиянинг Адлия ва Ички ишлар вазирларига санкция жорий қилган бўлса, турклар ўз навбатида америка электр ускуналаридан воз кеча бошлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-Туркия санкция Эндрю Брансон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!