...
МЕНЮ
ONLINE TV

"Туркистон" 92 йилдан сўнг илк бор "Ёшлар овози" номи билан нашр этилди


11:07, 04.08.2017 Жамият
 3 215

Газетанинг 1-сони 1925 йил 8 февралда “Ёш ленинчи” номи билан “Қизил Ўзбекистон” (ҳозирги “Ўзбекистон овози”) газетасига илова тарзида чоп этилган

Тўқсон беш йилдан бери чоп этилаётган “Туркистон” ёшлар ҳафталик газетасининг номи 92 йиллик фаолиятидан сўнг “Ёшлар овози” деб ўзгартирилди.
 
Газетанинг 1-сони 1925 йил 8 февралда “Ёш ленинчи” номи билан “Қизил Ўзбекистон” (ҳозирги “Ўзбекистон овози”) газетасига  илова тарзида чоп этилган.
 
Унинг саҳифаларида ўзбек адабиётининг таниқли намоёндалари Ғофур Ғулом, Ғайратий, Комил Яшин, Уйғун, Ҳамид Олимжон, Миртемир, Зиё Саид, Назир Сафаров, Ойдин, Анқабой ва бошқаларнинг шеър, ҳикоялари  тез-тез чиқиб турарди.
 
“Айниқса, Ҳамид Олимжон редакцияда саркотиб бўлиб ишлаган чоғларида газета республиканинг энг мароқли газетаси бўлиб қолган эди, — дея эслайди Мақсуд Шайхзода. - Бизнинг ёшлигимизда бу газета ҳаётимизнинг ажралмас қисми эди. Тўғрироғи, унинг биографияси бизнинг биографиямиздир. Мен газетага келганимда у энди 12 ёшга кирган, биз эса ундан бир неча ёшгина катта эдик. У бизнинг ҳақиқий мактабимиз ва устозимиз ҳам эди. Ҳаёти қайнаб турган  курашчи газетамиз республиканинг ҳамма бурчакларига етиб борар, меҳнат ва ижод соҳаларидаги ёшларнинг қалбларини бирлаштирар,  уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга бутун кучини сарфлар эди”.
 
Иккинчи жаҳон уруши йилларида газетанинг чиқиши вақтинча тўхтатилди. Газетанинг жонкуяр мухбирлари - Султон Жўра, Ҳасан Саид, Наби Жаббор жангларда ҳалок бўлди. Тўлаган Соатов, Ҳаким Тўраев сингари журналистлар жангдан ярадор бўлиб қайтиб, қадрдон газетани қайта тиклашга киришдилар.
 
Газета 1992 йил 1 январдан «Туркистон» номи билан нашр этила бошлаган.
 
Рус тилидаги “Молодежь Узбекистана” газетаси ҳамда “Туркистон” (“Ёшлар овози”) 2003 йилнинг июнь ойидан бошлаб бирлашган таҳририят остида чоп этила бошлади. Мазкур бирлашма Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислиги остида бош муҳаррир Фахриддин Каримов бошчилигида фаолият юритмоқда. 
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:“Туркистон” “Ёшлар овози” “Ёш ленинчи” 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар