...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туризм соҳасини ривожлантириш бўйича ШҲТ дастури имзоланди


18:01, 24.06.2016 Жамият
 2 796

Мазкур дастур ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида туризм соҳасини ривожлантиришда катта аҳамиятга молик.

Тошкент шаҳрида ШҲТ саммити доирасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг Туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича дастури имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Мазкур ҳужжат Қирғизистон Республикаси маданият,  ахборот ва туризм вазири Алтинбек Максутов, Қозоғистон Республикаси инвестиция ва ривожланиш вазири ўринбосари Ерлан Хаиров, Хитой Халқ Республикаси Элчиси Сунь Лицзе, Россия Федерацияси Туризм федерал агентлиги раҳбари ўринбосари Сергей Корнеев,  Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов ҳамда “Ўзбектуризм” миллий компанияси раиси Фаррух Ризаев томонидан имзоланди.
 
Ҳужжатда белгиланганидек, сайёҳлик алманишинувини жадаллаштириш учун томонлар мавжуд маданий-тарихий ва иқтисодий алоқалар негизида умумий сайёҳлик ҳудудини шакллантириш мақсадида туризм соҳасида икки ва кўп томонлама шаклдаги тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга ҳаракат қиладилар.

Дастур ижроси бўйича ҳамкорликни мувофиқлаштириш ШҲТга аъзо мамлакатлар туризм соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича Экспертлар ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилади.  Ушбу гуруҳ йиғилиши ҳар йили ўтказилиши белгиланган, дейилади хабарда. 

Теглар:ШҲТ Туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар