...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туризм соҳасида Ўзбекистон Таиланд билан битим имзолайди


12:07, 20.09.2016 Жамият
 2 162

Таиланд Қироллигининг сайёҳлик ва спорт вазири Копкран Ватанавранкул хоним тез орада мамлакатимизга ташриф буюради.

Жорий йилнинг 5-7 октябрь кунлари Таиланд Қироллигининг сайёҳлик ва спорт вазири Копкран Ватанавранкул хоним Ўзбекистонга ташриф буюради.
 
Унинг ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Таиланд Қироллиги ҳукумати ўртасида сайёҳлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланади. Бу ҳақда  “Ўзбектуризм” миллий компанияси хабар бермоқда.
 
Шунингдек, вазир жорий йил 5-7 октябрь куни “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма мажмуасида бўлиб ўтадиган Тошкент Халқаро сайёҳлик кўргазмаси ишида ҳам иштирок этади. Таиланд Қироллиги “Тошкент Халқаро сайёҳлик кўргазмаси - 2016”нинг ҳамкор мамлакати ҳисобланади.

Теглар:Битим Туризм Ўзбекистон-Таиланд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар