...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тунда яхши ухламадингизми? Аччиқ шоколад ёрдамга келади


14:55, 01.07.2017 Саломатлик
 3 278

Шоколад таркибидаги флавоноллар диққатни бир жойга жамлашга, хотирани мустаҳкамлашга ва гапириш қобилиятига ижобий таъсир қилади.

Италиялик мутахассислар кўпчиликнинг севимли ширинлиги бўлган шоколад устида тадқиқот ўтказиб, унинг мияга таъсирини ўрганиб чиқишди. Муаллифлар бу маҳсулот билан боғлиқ ўтказилган барча тажриба хулосаларини таҳлил қилишди.
 
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, аччиқ шоколадни бир мартагина истеъмол қилиш ҳам мияда ўзгаришларга сабаб бўлар экан. Аччиқ шоколад хотирани мустаҳкамлашга ёрдам беради, визуал маълумотни ёдда сақлаш ва қайта ишлашда кўмакчи бўлади.
 
Бундан ташқари, баъзан тунда турли сабабларга кўра ухламаган кишилар эрталаб аччиқ шоколад истеъмол қилсалар, кун давомидаги ақлий қобилият нормал ҳолатда туришига ёрдам беради. Бу борада, айниқса, аёллар мазкур усулдан самарали фойдаланишлари мумкин.
 
Ёши катта ва кекса кишилар доимий тарзда аччиқ шоколад истеъмол қилишлари мақсадга мувофиқдир. Шоколад таркибидаги флавоноллар диққатни бир жойга жамлашга, хотирани мустаҳкамлашга ва гапириш қобилиятига ижобий таъсир қилади. Бу эса флавонолларнинг мия структурасига таъсир этиши ва қон айланишини яхшилаши орқали юз беради.
 
Албатта, шоколадни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш зарар ҳисобланади. Мутахассислар бу ширинликни ҳар куни оз-оздан тановул қилишни тавсия этишади. Шоколад эса шакар ва сути кам миқдордагиси, яъни аччиқ бўлиши лозим.
Дурдона Расулова 

Теглар:Аччиқ шоколад Саломатлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!