...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ту-154 самолёти ҳалокатини аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилди


10:13, 07.02.2017 Олам
 2 180

Мутахассислар ўрганиш жараёнида айрим қисмлар етишмаганлиги сабабли Ту-154 самолёти охирги парвозининг математик моделини яратишди.

2016 йилнинг 25 декабрь санасида Сочидан Сурияга отланган Ту-154 самолёти Қора денгиз тубига ғарқ бўлганди. Бу фалокат нафақат Россия, балки бошқа давлатларни ҳам қайғуга солди. Авиаҳалокат сабаб 92 киши ҳаётдан кўз юмди. Воқеа жараёни таҳлили ва самолётнинг қора қутиси маълумотлари ўрганилганда ҳам ҳалокатга нима сабаб бўлгани аниқланмади. Шу сабаб мутахассислар самолётнинг компьютер моделини яратишга қарор қилишди. Бу ҳақда “Коммерсант” газетаси хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, айни вақтда экспертлар самолётнинг парчаланган барча қисмларини бирлаштиришга ҳаракат қилишмоқда. Самолётнинг Қора денгиз тубидаги  бўлаклари ҳам сув остидан олиб чиқилди. Мутахассислар бу орқали техник носозлик бор ёки аксинча, йўқлигини исботлашмоқчи. Аммо  самолёт ҳалокатини ўрганиш жараёнида унинг айрим қисмлар етишмаганди.  Шу сабаб самолёт парвозининг математик моделини яратиш ғояси туғилди. 
 
Моделга самолётнинг парвоз траекторияси киритилди, техник тизимнинг барча созламалари жумладан, двигатель ва руль режими ҳам самолётга мос тарзда белгиланди. Бу маълумотлар орқали экспертлар компьютерда иккита омилни аниқлашлари лозим. Улар парвоз вақтидаги самолётнинг оғирлигини ва парвоз марказини қайд этишлари мумкин.
 
Агар бундай маълумотларни олишнинг имкони бўлса, ҳалокатнинг сабаби борасида аниқ хулоса қилиш мумкин бўлади. Шунингдек, шу вақтгача кўпчиликни ўйлантирган саволга ҳам ойдинлик киритиш мумкин бўлади: самолёт учувчиси ўзини ва йўловчиларни ҳалокатдан қутқара олармиди? Математик модель орқали ана шу саволга ҳам аниқ жавоб бериш имкони туғилади.
Дурдона Расулова

Теглар:Самолёт ҳалокати Ту-154 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!