...
МЕНЮ
ONLINE TV

Циркда йўлбарслар ҳайвон ўргатувчига ҳамла қилди


14:49, 31.01.2017 Олам
 3 866

Омма эътиборига шоуни тақдим этиш олдидан йўлбарсларга овқат берилмаган.

Кеча, 30 январь куни Волгограддаги циркда кўнгилсиз ходиса юз берди. Йўлбарсларларга трюк ўргатиш вақтида ҳайвон ўргатувчининг ёрдамчисига бир нечта оқ йўлбарслар ҳужум қилишди. Бу ҳақда АИФ хабар қилди.
 
Маълумотларга кўра, 25 ёшли шахс курак ва бўйин соҳасидаги жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилган.
 
Яқин кунларда циркда ҳайвонлар иштирокида “Оқ йўлбарслар сири” деб номланган янги шоу бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.
 
Оч ҳолда аренага чиққан ҳайвон қорнини тўйдириш учун ўргатувчи айтган барча трюкларни бехато бажаради. Шу сабабли ҳам омма эътиборига шоуни тақдим этиш олдидан, йўлбарсларга овқат берилмаган. Кўнгилсизлик, цирк ишчисининг оч йўлбарслар олдига кирган вақтида содир бўлган.
 
30 январь куни цирк ишламаган. Бироқ цирк ишчиси ўз хоҳишига кўра келиб, йўлбарслар билан машқ қилиш учун қафасга кирган.
 
“Жабрланувчининг ўша куни йўлбарслар билан шуғулланиши режада йўқ эди. Йиртқич ҳайвонлар сақланаётган қафасга нима учун кирганини унинг ўзидан сўраймиз. Текширувлардан сўнг, цирк маъмуриятини айни ҳодиса сабабли жавобгарликка тортиш ёки тортмаслик борасидаги қарор қабул қилинади”, дейди хуқуқ-тартибот органи вакили.
Умида Якубова

Теглар:Волгоград Оқ йўлбарслар Цирк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!