...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тўйиб ухламаслик мамлакат иқтисодиётига зарар етказади


16:37, 07.12.2016 Олам
 4 180

АҚШда ходимларнинг тўйиб ухламаслиги сабаб мамлакат иқтисодиёти 411 миллиард доллар миқдорда зарар кўради.

Халқаро RAND нодавлат ташкилоти тўйиб ухламаслик ҳолати ва иқтисод ўртасидаги боғлиқликни ўрганиб чиқиб, юқоридаги каби хулосани қайд этди. Уйқу вақтининг етишмаслиги оқибатида ривожланган мамлакатлар иқтисодиёти 100 миллиардлаб доллар миқдорда зарар кўриши мумкин.
 
Тўйиб ухламаслик ишнинг унумдорлигига путур етказади, уйқусизлик ўлим хавфини 13 фоизга оширади. Буларнинг бари эса иқтисодиётга бевосита таъсир қилади.
 
Мутахассислар кунига 7 соатдан 9 соатгача ухлашни тавсия этишади. Кунига 6 соатдан кам ухлаган инсон ўз саломатлигига зарар етказади. АҚШда ўлимга олиб келувчи 15 та омилнинг 7 таси айнан уйқу билан боғлиқ. Уйқунинг етишмаслиги оқибатида қандли диабет ва юрак-қон томир касалликлари юзага келиши мумкин.
 
Тадқиқотчилар бутун дунёнинг 62 минг нафар ишчи ходимларининг уйқу вақтини таҳлил қилишди. Аниқланишича,  биргина Буюк Британиянинг ўзида тўйиб ухламаслик сабаб йилига 200 кун бесамар ўтади.
 
Британияликларнинг уйқу вақти яна бир соатга чўзилиши эса мамлакат иқтисодиётига 30 миллиард доллар миқдорда даромад келтириши мумкин. Бир йил давомида Буюк Британияда умумий ҳисобда 50 миллиард долларга яқин маблағ бесамар сарфланади.
 
Бу борада АҚШ етакчилик қилади. Қўшма штатларда ходимларнинг тўйиб ухламаслиги сабаб иқтисодиётга 411 миллиард доллар миқдорда зарар етказилади. Японияда бу омил 138 миллиард, Германия эса 60 миллиард доллар миқдорда зарар келтиради.
 
Уйқусизлик фикрни жамлашга, тетик бўлишга ҳалақит беради, натижада иш куни бесамар кетишига олиб келади.
Дурдона Расулова

Теглар:Тадқиқот Уйқусизлик Иқтисод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!