...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тўйга тўёна билан! “Афросиёб” поезди чипталари тенг ярмига арзонлашди


12:04, 01.03.2018 Жамият
 5 263

Оилавий, жамоа, талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чиптасининг тариф қисмидан 50 фоизгача чегирма жорий қилинди

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти жорий йил 18 мартдан 22 мартгача бўлган кунларида маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездлар йўл ҳақини тенг ярмига арзонлаштирди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар берди.
 
Йўловчилар беш кун давомида маҳаллий йўналишларга қатновчи барча поездлар, шу жумладан, «Афросиёб» поездларида ҳам оилавий, жамоа, талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чиптасининг тариф қисмидан 50 фоизгача чегирма жорий қилинди.


 
Аввалроқ, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ҳам ички рейслар учун Наврўз байрами кунларида 50 фоизгача чегирма эълон қилганини хабар қилгандик.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Фармонида Наврўз байрамини нишонлаш кунларида йўловчилар учун қулайликлар яратилиши белгилаб берилганди.
Фирдавс БЕК

Теглар:чипта Афросиёб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар