...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тоҳир Содиқовнинг концертига қалбаки чипталар сотиляпти


16:07, 13.02.2016 Шоу-бизнес
 3 751

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқовнинг нима сабаб бу йил концерт бермаётгани маълум бўлди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқовнинг ҳар йилнинг 7-8 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида концерт дастурини тақдим этиши анъана тусига кирган эди. Жорий йилда эса бу кунлар Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхоновага насиб этди. Ижтимоий тармоқларда эса Тоҳир Содиқовнинг эълон қилинмаган концерт дастурига сохта чипталар сотилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. “Qalampir.uz” мухбири Тоҳир Содиқов билан боғланиш учун унга қўнғироқ қилганда, гўшакни хонанданинг маъмури кўтарди ва Содиқов айни дамда саёҳат учун БААнинг Дубай шаҳрига жўнаб кетганини маълум қилди.

Маъмурнинг айтишича, гостроль сафарлар кўп бўлгани ва концертга тайёргарлик ишлари учун етарлича вақт топилмагани учун Тоҳир Содиқов бу йил концерт бериш фикридан қайтган. “Мухлислар қалбаки чипталарга ишониб қолишмасин. Агар концерт бесак, буни расмий равишда эълон қиламиз”, – дейди хонанданинг маъмури.

Маълумотларга қараганда, Тоҳир Содиқов шу кунларда янги мусиқий альбоми устида иш бошлаган. 10 дан ортиқ янги қўшиқлардан иборат мазкур мусиқий альбом ёз ойларида мухлислар эътиборига ҳавола этилади.

Теглар:Тоҳир Содиқов Зулайҳо Бойхонова Концерт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!