...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентнинг янги ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Эрдўғанни кутиб олиш маросимида иштирок этди


08:30, 30.04.2018 Жамият
 9 314

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, Жаҳонгир Ортиқхўжаев илк бор олий мартабали меҳмонни кутиб олиш маросимида қатнашмоқда, яна ҳоким ўлароқ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 29 апрель куни Ўзбекистонга келгани, олий мартабали меҳмонга турмуш ўртоғи Эмина Эрдўған ҳамроҳлик қилаётгани, уларни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанни кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Башар Шен ва куни кеча Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида иш бошлаган Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам иштирок этди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” манбаси хабар бермоқда.
 
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, Жаҳонгир Ортиқхўжаев илк бор олий мартабали меҳмонни кутиб олиш маросимида қатнашмоқда, яна ҳоким ўлароқ...
 
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг шахсий фаолиятида, яъни тадбиркорлигида Туркия муҳим аҳамиятга эга. У Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Туркия билан ҳамкорликда тадбиркорликни йўлга қўйган биринчи пулдорлардан бири саналади. Қолаверса, айни дамда у бош-қош бўлаётган “Tashkent city” шаҳарчасидан ҳам бир қатор турк инвесторлари ширкатлари ўрин олиши кўзда тутилган. 

Теглар:Ражаб Тойи Эрдўған Эмина Эрдўған Абдулла Арипов Жаҳонгир Ортиқххўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар