...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентга 57,5 млн сўмлик ноқонуний озиқ-овқат маҳсулотлари олиб кираётганлар қўлга тушди


16:09, 23.01.2017 Жамият
 2 856

2016 йилда 3400 дан ортиқ ҳолатда қиймати салкам 4 млрд сўм озиқ-овқат маҳсулотларининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларини ноқонуний йўллар билан республикамизга олиб киришга ўз вақтида чек қўйиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу турдаги қонунбузарлик ҳолатларининг олди олинмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар Розиқов, Алимова ва Исаевларнинг (мақоладаги барча исм шарифлар ўзгартирилган) қинғир қилмишларига чек қўйилди.
 
Ушбу шахсларнинг сифатсиз ҳамда истеъмол муддати ўтиб кетган озиқ-овқатларни ички бозорда пуллаш режалари чиппакка чиқди. Юк эгалари оғирлиги 1,8 тоннадан, қиймати эса 57,5 млн сўмдан ортиқ бўлган озиқ-овқат маҳсулотларига божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжат тақдим қила олишмаган. Маҳсулотларнинг ёрлиқлари кўздан кечирилганда, амалдаги тартибларга зид равишда товарлар давлат тилида маркаланмагани ҳам аниқланган.

Маълумот ўрнида, 2016 йил давомида республикамиз божхона ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда 3400 дан ортиқ ҳолатда қиймати салкам 4 млрд сўм озиқ-овқат маҳсулотларининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилган.

Теглар:Давлат божхона қўмитаси Озиқ-овқат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар