...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдан Қозонга қўшимча рейслар йўлга қўйилди


16:51, 21.07.2017 Жамият
 1 804

Тошкентдан Қозонгача авиачипта баҳоси 246 АҚШ долларидан бошланади.

Тошкентдан Россиянинг Қозон шаҳрига парвоз қилишни истаган йўловчилар сонининг кўплиги сабабли “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкент-Қозон-Тошкент йўналишида қўшимча рейсларни жорий қилди. Бу ҳақда МАК Ахборот хизмати хабар тарқатди.
 
Қозонга парвоз В-757 самолётларида амалга оширилади. Рейслар эса ҳафтанинг пайшанба куни, яъни 24 август ҳамда 31 август кунига белгиланган.
 
Тошкент-Қозон-Тошкент йўналишида қўшимча рейснинг жадвали қуйидагича:
 
HY 8649 Тошкент – 07:40. Қозон – 09:10
HY 8650 Қозон – 11:10. Тошкент – 16:30.
 
Парвоз вақтлари маҳаллий соатга кўра берилган.
 
Маълумотларга кўра, Тошкентдан Қозонгача авиачипта баҳоси 246 АҚШ долларидан бошланади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК жорий йилнинг 5 июлидан 27 июлига қадар ёзги мавсумда талаб ортгани муносабати билан Қозон, Санкт-Петербург, Москва ва Остона шаҳарларига қўшимча рейслар жорий этилганини хабар қилган эди.
 
Июль ойидаги парвоз жадвали:
 
Қозон шаҳрига – пайшанба кунлари (маҳаллий вақт билан):
 
HY 697 Тошкент 07:30 – Қозон 09:00;
HY 698 Қозон 11:00 – Тошкент 16:20.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари Тошкент-Қозон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар