...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги уйдан она ва қизнинг мурдаси топилди


21:50, 26.11.2018 Жамият
 25 400

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Бугун, 26 ноябрь куни Тошкент вилоятидаги навбатдаги фожиали воқеа қайд этилди. Тунги соат 03:00 ларда Зангиота тумани, Назарбек қўрғони, Аҳилобод МФЙ, Мустақиллик кўчасидаги уйнинг ҳовлисидан уй эгаси 1985 йилда туғилган А.Н.нинг, уйнинг ёнғин содир бўлган хонасидан вояга етмаган қизи, 2010 йилда туғилган Ш.А.нинг мурдалари топилган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан хабар қилинди.
 
Судга оид тиббий экспертизанинг 26 ноябрдаги дастлабки маълумотномасида Н.А. ва А.Ш.ларнинг ўлими ис газидан заҳарланиш, юрак ва нафас фаолиятининг ўткир етишмовчилигидан деб қайд қилинган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 ноябрь куни Тошкент вилоятига 84 яшар отахон ҳам уйидаги ёнғинда куйиш жароҳатини олиб, вафот этган эди. 

Теглар:Ис гази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар