...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги супермаркетда Озодбек Назарбеков бошчилигида юлдузлар журнал тақдимотини ўтказадилар


15:23, 11.01.2018 Жамият
 6 776

Таниқли юлдузлар 11 январь куни Тошкент шаҳридаги “Samarqand darvoza” кўнгилочар савдо мажмуасига жам бўладилар.

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов, шунингдек, ўзбек эстрадасининг таниқли юлдузлари, телеведениенинг кўзга кўринган ижодкорлари – Нозима Воҳидова, Нилуфар Умрзоқова, Дилдора Рустамова, Камола Эрматова ва бир қатор эл суйган телебошловчилар бугун, 11 январь куни Тошкент шаҳридаги “Samarqand darvoza” кўнгилочар савдо мажмуасига жам бўладилар.
 
Ўзбекистон Миллий тедерадиокомпаниясининг бир неча йиллардан буён чоп этиб келинаётган “Садо” газетаси, мукаммал теледастурлар, суҳбатлар, йўл очерклари, саёҳат, саломатликка оид қизиқарли мақолалар ва таниқли шахслар билан интервьюлардан иборат “TV Park uz” журналига айлантирилди. Ушбу журналнинг илк сонини бугун таниқли хонандалар ва телебошловчилар қўлидан олиш имконияти бор.
 
Бироздан сўнг, ушбу тадбирдан фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.  

Теглар:TV Park uz Озодбек Назарбеков Нозима Воҳидова Нилуфар Умрзоқова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар