...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги расмий биноларнинг бирида ёнғин чиқди


13:46, 30.12.2018 Жамият
 3 873

Ёнғин электр тармоқларининг қисқа туташуви натижасида келиб чиққани айтилмоқда. Кўрилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Тошкентдаги расмий идоралардан бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан хабар қилинди.
 
Маълумотларга кўра, 28 декабрь куни соат 22:33 да Тошкент шаҳар Шароф Рашидов кўчаси 40-уйда жойлашган Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида ёнғин чиққани ҳақидаги хабар Ёнғин хавфсизлиги хизматига келиб тушган.
 
Ўт ўчириш хизмати ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида аланган қисқа вақт ичида ўчирилган. Ёнғин натижасида бинонинг 30 кв метр қисми зарар кўрган.
 
Ёнғин электр тармоқларининг қисқа туташуви натижасида келиб чиққани айтилмоқда. Кўрилган зарар миқдори аниқланмоқда.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси фуқаролар, корхона ва ташкилотлар раҳбарларидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўла риоя қилишни сўрамоқда. 

Теглар:Ёнғин Ўзбекистон Бадиий академияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар